КРАЙСТЧЕРЧ

КРАЙСТЧЕРЧ — Янги Зеландиядаги шаҳар, Жанубий о. нинг шарқий соҳилида, Тинч океан қирғоқлари яқинида. Аҳолиси 342 минг киши (2000). Аэропорта халқаро аҳмиятга эга, йирик денгиз порти. Саноатининг асосий тармоғи — транспорт машинасозлиги. Кимё, жун, озиқ-овқат, металлсозлик. металлургия, ёғочсозлик, тўқимачилик саноати корхоналари, т. й. устахоналари мавжуд. Йирик қ. х. районининг маркази. Ун-т, геофизика ва астрономия расадхонаси, музей бор.