КРАКОВ УНИВЕРСИТЕТИ

КРАКОВ УНИВЕРСИТЕТИ, Ягайло университети — Польшадаги қад. ун-т, Марказий Европадаги дастлабки давлат ун-тларидан бири. Краков ш. да жойлашган. 1364 й. Букж Казимир томонидан асос солинган. 1400 й. Владислав Ягайло томонидан Париж ун-ти намунасида қайта ташқил этилган (номи шундан олинган). ҳуқуқ, фалсафа, тарих, филол., мат., биол., геогр. ва б. ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Унтда 10 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонаси (1364)да 1 млн. дан ортик, асар сақланади.