КЎЗТИКАН

КЎЗТИКАН, иберия бўтакўзи (Centaurea iberica Trev.) — мураккабгулдошларга мансуб икки йиллик бегона ўт. Пояси тик ўсади, бўйи 20—70 см. Поясининг юқори қисми тарвақайлаб шохланган, сербарг. Баргинингчети тиканли, арратишсимон, илдиз олди барглари патсимон, поядагилари наштарсимон қирқилган. Гуллари оч қизил, санатсимон тўпгулга йиғилган. Илдизи ўқ илдиз, тупроққа 1 м чуқ. гача киради.

Июнь — авг. Гача гуллайди ва мевалайди. Уругидан кўпаяди. Ўрта Осиёда ҳамма жойда тарқалган. Ғалла экинлари ва бедазорда учрайди, шунингдек, ариқканал бўйлари, йўл ёқалари, ташландиқ ерлар, бог ва узумзорларда ўсади. Таркибида флавоноидлар, сапонинлар ва б. бирикмалар бор. Халқ табобатида истисқо касаллигини даволашда ишлатилади.

Кураш чоралари: ерни шудгорлаш, майсалари куринганда боровалаш, қатор ораларига ишлов бериш ва гербицидлар (гранстар — иш суюқлиги 200—300 л/га; банвел — 0,3—0,5 л/га) пуркаш.