КЎЗАЛИҚИР

КЎЗАЛИҚИР — Қад. Хоразмда бўлган шаҳар-қалъа харобаси (мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярми). Жайҳун (Амударё)нинг кўҳна ўзани бўйида жойлашган. 1939 й. С. П. Толстое бошчилигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси топган, 1950, 1953—54 й. ларда қазиш ишлари олиб борган. Археологик тадқиқотлар натижасида қуйидагилар аниқланган: К. учбурчак шаклидаги майдон (1000×400) тевараги бўйлаб пахсадан қурилган усти ёпиқ бир неча қатор йўлақлар (умумий ўз. 6—7 км) дан иборат турар жойлар бўлиб, уларнинг ичкарисига юқоридаги туйнуклар орқали киришган. Биринчи қатордаги йўлакнинг ташқи девори буржлар билан мустаҳкамланган, юқори қисмида қатор шинаклари бўлган. Йўлақларнинг ичи алоқида-алоҳида турар жойларга бўлинмаганлиги уларда бир уруғ ёхуд ўзаро қариндош уруғлар гуруҳи яшаганлигини кўрсатади. Кўзалиқир аҳолиси ўша даврлардаги муттасил босқинлардан ўзларини ҳамда жамоанинг асосий бойлиги — чорвани ҳимоя қилиш учунгина ана шундай узунданузун, қоронгу йўлакларда яшашга мажбур бўлган. Кўзалиқир кўп жиҳатдан Авестода таърифланган нарга мос келади. Кўзалиқирдан скифларга хос жез камон ўқлари, кулолчилик дастгоҳида ясалган турли сопол идиш ва буюмлар топилган. Аҳоли К. ташқарисида деҳқончилик ва чорвачилик б-н шуғулланган қамда бирор хавф-хатар туғилиши билан молларини ичкарига — мазкур учбурчак майдонга хайдаб кирган, ўзлари эса йўлақларда туриб душманни даф қилган.