КОЙСАН ТИЛЛАРИ — Африка тилларининг катта оиласи. Жан. Африка, Намибия, Жан.-шарқий Ангола ва Танзанияда тарқалган. Койсан тиллари готтентот ва бўшмен тилларига бўлинади. Бу тилларнинг келиб чиқишида ўхшашликлар ва кўпгина фарқлар мавжуд. Ҳар 2 гуруҳ тилларда агглютинация хусусияти мавжуд. Койсан тиллари ундош товушларга жуда бой, унли фонемалар сони 5 тадан ошмайди.
Отлар сон ва род категориясига эга. Феъллар мустақил қўшимчалар ёрдамида тусланади ва олмошдан кейин қўйилади.