КОВРОВ

КОВРОВ — РФ Владимир вилоятидаги шаҳар, Клязьма дарёсидаги пристань. Т. й. тугуни. Аҳолиси 162,3 минг киши (1990-й. лар ўрталари). В. А. Дегтярёв номидаги з-д (енгил ўт очар қуроллари, мотоцикллар ва б.), экскаватор з-ди, тўқимачилик ф-каси, технология ин-ти, Владимир-Суздаль тарих-архитектура ва бадиий музей-қўриқхона филиали бор. К. 12-а. дан маълум.