КОВЕРКОТ (инг. covercoat — пальто қопламаси) — диагонал уршшшда жун ёки ярим жун иплардан зич тўқилган мато. Бунда арқоқ сифатида ҳар хил (оқ ва қорамтир) тусли икки ипдан иборат пишитилган ип, танда сифатида бир қават қорамтир ип олинади. Тайёр мато кулранг-яшил, сарғиш-жигарранг ва кўкиш-кулранг тусда бўлади. Коверкотдан костюм ва пальтолар тикилади. Ип-газлама тарзида тўқилган Коверкотлар ҳам бўлади. Улардан плашлар тикилади.