КОВДА Виктор Абрамович

КОВДА Виктор Абрамович (1904.29.12, Владикавказ — 1991.23.10, Москва) — тупроқшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1943). Краснодар қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1927). В. В. Докучаев номидаги Тупроқшунослик ин-ти шўрланган тупроқлар лаб. мудири (1931-39), Москва ун-ти проф. (1939), тупроқшунослик кафедраси мудири (1953-91), СССР ФАнинг Ўзбекистон филиали Ботаниқа ва тупроқшунослик инти директори (1941—42), ЮНЕСКОнинг Аниқ, ва табиий фанлар департаменти директори (1958—65; Париж), Россия ФА Агрокимё ва тупроқшунослик ин-ти директори (1970—80).

Ковданинг асосий тадқиқотлари Россия, Хитой, Лотин Америкаси тупроқларини ўрганишга бағишланган ва жаҳон даражасида эътироф қилинган, шўрланган тупрокларнинг келиб чиқиши, эволюцияси, геогр. си ва мелиорациясига, гурунт сувларидаги тўз таркибининг шақлланиш қонуниятларига, айрим минтақалар ва Ер шарининг қуруқлик қисми тўз баланси масалалари, уларни харитага тушириш ишларига бағишланган.

Унинг раҳбарлигида «Жаҳон тупроқ харитаси» нашр қилинган (1979). Ковда тупроқшуносликка доир бир неча халқаро лойиҳаларга раҳбарлик қилган.

Ас: Солончаки и солонцы, М.-Л., 1937; Основы учения о почвах: кн. 1—2. М., 1973; Аридизация суши и борьба с засухой. М., 1977.