КОВАТОК

КОВАТОК, коваток дўлма — масалликлари ток баргига ўраб тайёрланадиган миллий таом. Тайёрланиши дўлма усулида. Ёғлиқ гўшт ва пиёздан тўз, мурч, қалампир солиб қийма тайёрланади. Янги узиб олинган ток барглари иссиқ сувда ювилади ва ҳар бир баргга қийма солиб ўралади. Ўралган Коваток ипга тизилади. Коваток палов шўрвасига гўшт ўрнида солиб пиширилса Коваток палов (ток оши), қозонга териб шўрвада пиширилса Коваток дўлма, манти қасқонда пиширилса Коваток манти деб юритилади. Коваток 25 —30 мин. да пишади. Коватокни ток баргини консервациялаб, қишда ҳам тайёрласа бўлади. 0,5 кг гўштга 0,5кг пиёз, 100—150 дона ток барги керак бўлади.