КОВАЛЕВСКИЙ Владимир Онуфриевич

КОВАЛЕВСКИЙ Владимир Онуфриевич (1842.2(14) .8, Латвиянинг Динабург уезди Шустянка қишлоғи — 1883.16(28).4, Москва) — рус табиатшуноси, эволюцион палеонтологиянинг асосчиси. А. О. Коваяевскийнинг укаси. Петербург ҳуқуқшунослик билим юртини тугатган (1861). Палеонтология соҳасида тадқиқот олиб борган. Қазилма суяк қолдиқларини тадқиқ қилиш асосида от аждодларининг эволюциясини тушунтириб берган. Организмнинг мослашувчанлик ва мослашмаслик эволюцияси тўғрисидаги таълимотни яратган, мезозой ва кайнозой чўкма жинсларининг стратиграфияси масалаларини ишлаб чиққан.

Ас: Собрание научных трудов, т. 1—3, М., 1950-60.