КОТОНУ

КОТОНУ — Бениннинг жан. қисмидаги шаҳар. Атлантика провинциясининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг бошқарув ва ҳукумат муассасалари Котонуда жойлашган. Аҳолиси 536 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Гвинея қўлтиғидаги порт (пальма мағзи ва мойи, копра, кофе, пахта экспорт қилинади). Т. й. станцияси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Ёғоч қайта ишланади. Ҳунармандчиликда ёғоч ўймакорлиги ривожланган, сават тўқилади. Иссиқлик электр ст-яси, ботаника боғи, Бенин музейи, шаҳардан 15 км шим. да ун-т бор. Шаҳарга 19-а. нинг 1-ярмида асос солинган.