КОСТАРИКАНЛАР

КОСТАРИКАНЛАР — халқ, Коста-Риканинг асосий аҳолиси. Умумий сони 3 млн. кишидан ортиқ (1990-й. лар ўрталари), шундан 2,9 млн. киши Коста-Рикада. АҚШ (25 минг киши) да, Мар-казий Америка мамлакатларида ҳам яшайди. Костариканларнинг аҳолиси, хусусан, Испаниядан келганларнинг авлоди ҳамда бир қисми — метислар, негрлар ва мулатлардан иборат. Костариканлар испан тилининг костарика лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — католиклар ва протестантлар. Костариканлар, асосан, деҳқончиликда банд бўлиб, кофе, банан, какао, шакарқамиш ўстириш ва фермерлик билан шуғулланади.