КОСМОПОЛИТИЗМ

КОСМОПОЛИТИЗМ (юн.

kosmopolites — космополит, жаҳон фуқароси) — «жаҳон фуқаролиги» деб аталган ғояни тарғиб қилувчи мафкўра. Искандер (Александр) юришлари даврида пайдо бўлган. Уйғониш ва Маърифатчилик даврларида жаҳон фуқаролиги идеали олға сурилиб (Данте, Кампанелла), индивиднинг заминдор бойлар зулмидан озод бўлиш ғоясини (Лессинг, Гёте, Шиллер, Кант, Фихте) ифодалаган. Космополитизм миллий анъана ва маданиятдан, ватанпарварликдан воз кечишга — беватанликка даъват этади.