КОСМИК РАДИОНУРЛАНИШ

КОСМИК РАДИОНУРЛАНИШ — космик объектлар ва ҳар қандай космик жисмларнинг тўлқин ўз. 1 мм дан катта бўлган соқадаги нурланиши. 1932 й. да америкалик олим К. Янский кашф этган. Умумий ҳолда радионурланиш деярли барча жисмларга мансуб бўлиб, баъзилари кучли (пульсарлар, квазарлар, радиогалактикалар), баъзилари кучсиз (Ой, сайёралар, Қуёш, туманликлар, Хаббл синфи галактикалари ва б.) радио нурлар тарқатади.

Ҳар қандай Космик радионурланиш вужудга келиши учун маълум сабаб бўлади. Mac, Қуёшнинг радионурланиши унинг атмосфераси юқори қатламларидаги кескин ионлашган қайноқ плазма газидан таркалади. Бу атмосферанинг турли катламларидан турли радионурланишлар келаётгани сабабли, вақт давомида юз бераётган физик ҳодисалар ҳам радиотўлқинлар орқали ўрганилади. Қуёш тожининг т-раси бир неча ўн минг градусли қуйи қисмида сантиметрли радиотўлқинлар, т-раси 2-106 градусли энг юқори қисмида метрли радиотўлқинлар тарқалади. Айрим радиотўлқинлар Ер атмосферасидан ўта олмайди, холос Айниқса, тўлқин ўз. 30 м дан катта бўлган Космик радионурланиш ионосферадан ўта олмайди, тўлқин узунлиги кичик бўлганларини эса Ер атмосферасидаги сув буғлари ва кислородлар ютади.

Космик радионурланиш хусусиятлари, механизмлари ва унинг манбалари физикаси радиоастрономия фанида ўрганилади. Космик радионурланиш Ер сиртидан радиотелескоп ва радиоинтерферометрлар ёрдамида кузатилади. Радионурларни кузатишга об-ҳавонинг таъсири деярли сезилмайди. Космик радионурланишнинг хусусиятларини ўрганиш Коинот тўғрисидаги таассуротларни маълум даража кенгайтиради.