КОСА

КОСА — 1) суюқлик, турли таомларга мўлжалланган уй-рўзғор буюми; оғзи кенг, ичи чуқур, таги торроқ, тагликли идиш. Бадиий хунармандликда сопол, чинни, мис ва б. дан тайёрланиб, ичи безаксиз, усти куркам қилиб безатилади. Ҳажми (косача, нимкоса, миёна Коса, шокоса ва б.), хом ашёси (сопол К., чинни К., мис Коса, ёғоч К. ва б.), ишлатилиши (ош Коса, обикоса, шарбат К., қаймоқ К. ва б.) га қараб фарқланади. Коса кўп мамлакатларда, айниқса, Шарқда қадимдан кенг тарқалган. Дастлаб қўлда лойдан ясалган, кулоллик чархи пайдо бўлгач, шакли ҳамда безаги такомиллашиб борган. Ўзбекистон ҳудуди (Фарғона водийси Чуст ш. яқини)дан мил. ав. 2-минг йилликка мансуб содда, бир оз дагал сопол Косалар топилган. Ҳозирда Тошкент, Самарқанд ва б. чинни з-дларида, устахоналарда тайёрланаётган кўркам безақли нафис чинни Косалар машҳур;

2) косача; муқарнаскл ташқил этувчи қисм, катакча.