КОРВАЛОЛ (Corvalolum) — тинчлантирувчи ва томир кенгайтирувчи дориларяан. Рангсиз, ўзига хос ҳидли, тиниқ суюқлик. Таркибида абромизовалерианат кислотанинг этил эфири, натрий фенобарбитал, ялпиз мой и ва этил спирт бор. Фармакологик таъсири жиҳатдан валоқардинга яқин. Неврозлар, юрак-томирлар ва ичак спазми, тахикардия, уйқусизлик, гипертония касаллигининг бошланғич даврида ичилади.