КОРУНД

КОРУНД (нем. korund; қадимги ҳиндчадан) — оксидлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи А12О3, қўшимчалари Cr, Fe, TI ва б. Кристаллари тригонал сингонияли устунсимон, кам ҳолларда дипирамидал. Рангсиз, таркибида темир, мис, марганец, титан ва ш. к. элементларнинг борлигига қараб турли рангда бўлади. Олмоссимон ялтироқ. Қаттиқлиги 9. Зичлиги 4000 кг/м3. К. нинг (60—70%) магнетит, гематит шпинель билан аралашмаси «наждак» деб аталади (Наксос о., Греция). Метаморфик, метасоматик жараёнларда ҳосил бўлади. Канада, ЖАР, Қозоғистон (Семиз-Буғ), Хибин ва Ильмень тоғлари (РФ) ва Ўзбекистоннинг Оқтош, Молгузар, Томди тоғларида Корунд конлари бор. К. нинг фақат сочмалардан олинадиган шаффоф ва чиройли ранглилари (сапфир — кўк рангли, ёқут — қизил рангли) қимматбаҳо тош сифатида заргарликда ишлатилади, унчалик тоза бўлмаганлари абразив материал. Техник ва заргарлик мақсадларида ишлатиш учун саноат миқёсида сунъий Корунд олинади. Cr2+, Fe3+ қўшиб олинган сунъий Корунд квант электроникаси, соатсозлик, заргарлик саноати ва б. да ишлатилади. Қўшимчаларсиз олинган сунъий Корунд радиоэлектроника саноатида қўлланилади. Сунъий Корунд тозалиги ва йириклиги билан табиий Корунддан аниқ, ажралиб туради.