КОРОЛЁВ Сергей Павлович

КОРОЛЁВ Сергей Павлович [1906. 30.12(1907.12.1), Житомир – 1966.14.1, Москва] — ракета-космик системалари бўйича рус олими, конструктор, акад. (1958). Космик фазони ўзлаштириш тарихидаги дастлабки ютуқлар Королёв номи б-н боғлиқ. 1924 й. Одессадаги профессионал қурилиш мактабини тугатган. Киев политехника ин-тини (1926), Москва Олий техника билим юртини ва айни вақтда, Москва учувчилар мактабини тугатган (1930). Королёв Циолковский ишлари билан танишгач, Королёв ракета типидаги учувчи аппарат яратиш ғояси билан қизиқади. Королёв раҳбарлигида 1933 й. авг. да суюқ ёнилғили биринчи ракета «ГИРД09» учирилди. 1933 й. охиридан Реактив и-тда, 1942—46 й. ларда Конструкторлик бюроси бўлимида ишлади. У бошқариладиган канотли ракета (1939 й. учирилган) ва ракета-планёр (1940 й. учирилди) лойиҳасини ишлаб чиққан. Королёв сериялаб ишлаб чиқариладиган ҳарбий самолётларга суюқ ёнилғили ракета тезлаткичлари ўрнатиш масаласи билан шуғулланган. Королёвнинг кейинги илмий фаолияти қудратли ракета системалари яратишга қаратилди. Унинг раҳбарлигида баллистик ва геофизик ракеталар, элтувчи ракеталар, бортида космонавтлари бўлган«Восток» ва «Восход» космик кемалари, Ер ва Ой сунъий йўлдошлари яратилган. Ой, Венера ва Марсга учирилган автоматик ст-ялар, «Электрон», «Молния-1», «Космос», «Зонд» сериясидаги сунъий йўлдошлар ҳам Королёв раҳбарлигида ишлаб чиқилган. Ойнинг тескари томонидаги талассоидга. Королёв номи берилган.

Ас: Рақстный полёт в стратосфере, М., 1934.

Ад.: Асташе н ков П. Т., Академик С. П. Королёв, М., 1969; Романов О. П., Конструктор космических қораблей, 2 изд., М., 1971.

KOPOHAP КАМЧИЛИК (лот. сого narius — тож) — коронар қон айланишининг анатомик функционал бузилиши (яна қ. Юракнинг ишемик касаллиги).