КОРЖАВИН Борис Дмитриевич

КОРЖАВИН Борис Дмитриевич (1892.28.9, ҳоз. РФ Кострома вилояти Буй ш. — 1984.24.11, Тошкент) — гидротехник олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1950), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1950). Ленинград политехника ин-тини тугатган (1925). 1925—40 й. ларда Ўзбекистондаги сув хўжалиги идораларида бош муҳандис лавозимида ишлади. Катта Фарғона капали қурилишида (1940) муҳандис, ЎзССР Сув хўжалиги халқ комиссари ўринбосари ва халқ комиссари (1941 —46), «Средазгипроводхлопок» трести Амударё экспедицияси дирек-тори ўринбосари (1946-51), ЎзССР Сув хўжалиги вазири ўринбосари (1954—58), «Средазгипроводхлопок» ин-ти директори (1958—62) бўлган. 1966 й. дан ЎзССР ФА Ишлаб чикарувчи кучларни ўрганиш кенгашининг ирригация секторида катта илмий ходим. Илмий ишлари қадимдан суғориладиган ерларнинг гидромелиоратив тармоқларини қайта тиклаш ва Зарафшон дарёси водийсида суғоришни ривожлантириш тизимини ишлаб чиқиш масалаларига багишланган.