КОРДИЛЬЕРА ТОҒЛАРИ

КОРДИЛЬЕРА ТОҒЛАРИ — Ер ша ридаги энг узун тоғ системаси. Шим. ва Жан. Американинг ғарбий чеккаси бўйлаб, шим. да Арктиканинг Аляска қирғоғидан жан. да Оловли Ер архипелагининг жан. гача чўзилган. Ўз. 18 минг км дан зиёд. Кордильера тоғлари материкнинг шарқидаги текисликлар б-н. Тинч океан ўртасидаги сувайирғич ҳамда тизмаларнинг ҳар икки томонида жойлашган мамлакатлар ўртасидаги иқлим чегарасидир. Кордильера тоғлари Ҳимолай ва Марказий Осиёдаги тоғлардан пастроқ. Энг баланд чўққилари: Шим. Америкада — МакКинли тоғи (Аляскада), 6193 м, Жан. Америкада — Аконкагуа тоға, 6960 м.

Кордильера тоғлари 2 қисмдан: Шимолий Америка Кордильера тоғлари ва Жан. Америка Кордильераси ёки Анд тоғлариаян иборат.