КОРА

КОРА (юн. kore — қиз) — узун либосли тик турган қиз ҳайкали. Кора қад. юнон санъатига хос бўлиб, илк бор иония ҳайкалтарошлигида мил. ав. 6-а. нинг 2-ярмида пайдо бўлган. Кора қиёфасида муҳрланган лаҳза ва умумлашма шакл б-н нафис ишлов берилган мармар сирти (соч турмаги, либосдаги бурмалар) уйгунлашган. Коранинг айрим бўлаклари (кўз, кийим) кўпинча бўялган.