КЎПЛЕТ

КЎПЛЕТ (франц. couplet) — 1) қўшиқ ёки шеърда нақорат тарзидаги банд. Қўшиқ куйи кейинги бандларда айван (ёки қисман ўзгаришлар б-н) такрорланади. Кўплет мусиқадаги илк шакллардан бўлиб, ўзбек мусиқа фольклоридаги лапар, ялла, турли мавзудаги халқ қўшиқларидан ўрин олган;

2) кўплет л ар — вақоратли, қувноқ, ҳазил ёки ҳажвий қўшиқ. Асосан, эстрада ҳамда оперетта (водевиль)ая кенг қўлланилади. Ҳоз. замон мусиқасида бундай Кўплетларни мусиқали комедияларда, эстрада, цирк ёки концерт дастурларида учратиш мумкин.