КЎП ТИРАЖЛИ ГАЗЕТА

КЎП ТИРАЖЛИ ГАЗЕТА — муайян ташкилот, муассаса ёки олий ўқув юртлари қошида таъсис этилиб, уларнинг асосий меҳнат фаолиятини ёритадиган матбуот тури. Ўзбекистонда Кўп тиражли газета қонун асосида тегишли матбуот бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтгач, ўз низоми асосида иш юритади. Унда, асосан, ўша корхона (ташкилот ёки муассаса)га тегишли хабар ва янгиликлар, эълон ва билдирувлар, мақола ва шархлар чоп этилади. Аксарият Кўп тиражли газеталар меҳнат жамоасининг миллий мансублигига қараб, икки ёки ундан ортиқтилларда нашр этилади. Мас, «Тўқимачи» («Бухоротекстил» комбинати нашри), «Ударник» (Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси нашри). Айни пайтда бир қатор нуфузли олий ўқув юртлари ҳам ўз нашрларига эга. Бўлар сирасига «Шифокор», «Тиббиётнома» (1 – ва 2 – ТошТИ нашрлари), «Педиатр» (Тошкент педиатрия ин-ти нашри), «Техника маскани» (ТошТУ нашри), «Университет» (ЎзМУ нашри), «Молиячи» (Тошкент молия ин-ти нашри), «Тил ва дунё» (Ўзбекистон жаҳон тиллари ун-ти нашри) ва б. киради. Шунингдек, айрим ўқув газ,лари ва ахборот бюллетенлари ҳам Кўп тиражли газеталар ҳисобланади. Mac, ЎзМУ журналистика ф-тининг «Журналист» ўқув газ. си, «Зарафшон-Ньюмонт» Ўзбек-Америка қўшма корхонасининг «ZARAFSHAN-NEWMONT» JV NEWS — Вестник СП Зарафшан-Ньюмонт» ахборот бюллетени ва б.

Норали Очилов.