КОНВОЙ

КОНВОЙ (голландча — konvooi) — 1) транспорт, ҳарбий асирлар, маҳбуслар ва б. ни қўриқловчи ҳарбий бўлинма, қисм;

2) ҳарбий транспорт ва савдо кемалари отряди ҳамда уларни денгиздан ўтиш чоғида қўриқлаб борувчи жанговар кемалар. 2-жаҳон уруши даврида (1939— 45) транспорт кемаларни кўзатиб бориш мақсадида махсус К’. кемалар ясалган.