КОНЦЕНТРАТ ОЗУҚАЛАР

КОНЦЕНТРАТ ОЗУҚАЛАР, концентратлар — таркибидаозуқа моддалар миқдори юқори бўлган емлар Озуқа моддалари таркибига кўра К. о углеводли (крахмал ва қандга бой бўлган сули, арпа, маккажўхори дони тегирмон к-тлари чиқиндилари, узум, қанд лавлаги турпи, барда ва б.) ва протеинли (дуккақли дон экинлари дони, кунжара, шрот, гўшт, гўшт-суяк, қон ва балиқ унлари) гуруҳларга бўлинади. 1 кг углеводли Концентрат озуқаларда 0,7 — 1,3 озуқа бирлиги ва 70—80 г ҳазм бўлувчи протеин, протеинли Концентрат озуқаларда 0,7—1,2 озуқа борлиги ва 180— 350 г ҳазм бўлувчи протеин бор.

Концентрат озуқалар даги энергия концентрацияси ҳайвоннинг талабидан юқоридир. Шунинг учун ўсимлик маҳсулотлари билан озиқланадиган ҳайвонларни танҳо концентрат озуқа билан боқиб бўлмайди. Ҳайвонларнинг кундалик рационида дағал, ширали озуқалар ва ёз фаслида эса кўк ўтлар бўлганда рационнинг энергетик ва протеинли тўйимлигини ошириш мақсадида концентрат озуқалардан фойдаланилади. Ҳайвонларга Концентрат озуқалар едириш микдори уларнинг маҳсулдорлигига боғлиқ бўлиб, 10—15 кг сут берадиган соғин сигирларга 1 кунда 2,5—3 кг, бўрдоқидаги қорамол учун кунлик семириш 800—1000 г мўлжалланган бўлса, рацион тўйимлигининг 40—50% ини концентрат озуқа ташқил қилиши мумкин. Қочириш мавсумида наслдор кўчқорларни боқишда ва 1 ёшдан ошган қўйларни бўрдоқига боқишда ҳар куни 1 бош қўйга 800—1000 г атрофида Концентрат озуқалар берилади. Чўчқа, паррандалар, мўйнали ҳайвонлар рациони асосан Концентрат озуқалардан ибрат.

Рўзимат Ҳамроқулов, Талъат Акмалхонов.