КОНТЕЙНЕР

КОНТЕЙНЕР (инг. container — жойлаштирмоқ) — 1) юкларни идишсиз ташиш учун мўлжалланган қурилма. Контейнер механизациялашган ортиш-тушириш ва юклаш учун мослаштирилган бўлади. Юк ортилган Контейнернинг массаси 0,625; 1,25; 2,5; 5; 10; 20 ва 30 т ли бўлиши мумкин. Контейнер ларнинг ўлчами ва тузилиши юкларни механизация воситасида тез юклаш, тушириш ва яхши сақланишини таъминлаши керак. Вазифасига кўра, универсал ва махсус турларга бўлинади; улар ёғоч ва металлдан ясалади. Тузилишига қараб ёпиқ, очиқ, катаксимон, ажратма ва тахлама турларга ажратилади;

2) радиоактив моддаларни вақтинча сақлаш ёки ташиш учун мўлжалланган қурилма;

3) нефть маҳсулотлари қайта ҳайдаладиган идиш (резервуар, бак, қабул қилгич) ва б.