КОНТЕ

КОНТЕ (Conte) Лансана (1930, Дубрека вилоятининг Муссайя қишлоғи) — Гвинея Республикаси давлат арбоби. Генерал. Кот-д’ Ивуар, Сенегал, Гвинея, Франция ҳарбий ўқув юртларида ўқиган. 1955—58 й. ларда Франция армиясида, 1959 й. дан Гвинея армиясида хизмат қилган. 1975 й. дан қурукликдаги қўшинлар штаби бошлиғи. 1984 й. 3 апр. даги давлат тўнтаришидан кейин Миллий тикланиш ҳарбий комитет раиси, 5 апр. дан Гвинея Республикаси президента. 1984 й. дек. дан айни вақтда Гвинея ҳукумати бошлиғи ва қуролли кучлар бош қўмондони.