КОНСТАНТЛИК

КОНСТАНТЛИК (лот. constans — доимийлик, ўзгармаслик) (психологияда) — муайян объектларни идрок қилиш шароитлари (масофа, ёруғлик ва б.) ўзгарганда улар хусусияти (ҳажми, ранги, шакли ва б.) нинг идрокда барқарор сақланиши. Mac, киши бирор нарсадан узоқлашса, унинг кўз тўр пардасидаги акси кичраяди, лекин шу нарсанинг идрок этилган тимсоли ўзгармайди.