КОНСЕНСУС

КОНСЕНСУС (лот. consensus — якдиллик, келишув) — халқаро шартномалар тузишда парламент ёки кенгашларда тегишли қарор қабул қилиш; бунда расман эътироз билдирилмаса, иштирокчиларнинг умумий розилиги асосида расмий равишда овоз берилмайди. Консенсус усули, шунингдек, БМТ органларида тан олинган бўлиб, шу ташқилот доирасида ўтказиладиган халқаро конференциялар ва кенгашларда қўлланилади.