КЎНИЯ

КЎНИЯ — Туркиянинг жан. қисмидаги шаҳар. Ликаон текислигида. Кўния элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 761 минг кишидан зиёд (2000). Транспорт йўллари тугуни. Қ. х. райони маркази. Ғалла ва жун билан савдо қилинади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, цемент саноати корхоналари, трактор з-ди бор. Гилам тўқилади. Шаҳар яқинидан симоб ва магнезит қазиб чиқарилади.

Кўния илк бор қад. Фригия давлати шаҳарлари қаторида Иконий номи билан тилга олинган. Мил. ав. 1-а. — мил. 3-а. ларда Рим империяси, сўнгра Византия таркибида бўлган. 11-а. охирлари — 14-а. бошларида Кўния султонлиги пойтахти, 15-а. охиридан Усмонли турк салтанатига қўшиб олинган. Меъморий ёдгорликлардан Сирчали (1243), Соҳибота (126283, Қоратой (1252), Инжа Минор (1258) мадрасалари, Султонхон карвонсаройи (1229) ва б. бор.