КОНИМЕХ ТУМАНИ

КОНИМЕХ ТУМАНИ — Навоий вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташқил этилган. Конимех тумани, вилоятнинг шим.ғарбида жойлашган. Шаркдан Навбаҳор, шим-шарқдан Нурота, ғарбдан Томди, Учқудуқ, жан. дан Қизилтепа туманлари, ғарбдан Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Пешку туманлари билан чегарадош. Майд. 15,5 минг км2. Аҳолиси 36,9 минг киши (2002). Туманда 1 шаҳарча (Конимех), 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боймурот, Саржал, Учтепа, Чордара, Янгиобод, Янгиқазган, Карақота) бор. Маркази Конимех шаҳарчаси.

Т а б и а т и. Рельефи, асосан, текислик, кўп қисми қумлик. Шим.-шарқда Қивилқум чўли, жан. ва жан.-ғарбда Зарафшон водийси билан туташган. Туманнинг ғарбида Овминзатовнинг шарқий тармоқлари жойлашган. Жанубий қисмида Қарақота ботиғи бор. Иқлими қуруқ, кескин континентал. Ўртача т-ра июлда 32—33°, янв. ники — 0—2°. Йилига 100—150 мм ёғин тўшади. Вегетация даври қисқа. Туманда оқар дарё йўқ. Асосан, артезиан сувларидан фойдаланилади. Шўркўл сув омбори қурилган. Ундан балиқ овлашда фойдаланилади. Тупроғи оч тусли бўз, шўрхок. Ўсимликлардан эфемер, эфемероидлар ва бутасимон ўсимликлар, ранг, қўнғирбош, астрагал, селин, саксовул, қуёнсуяк қабилар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, чиябўри, жайран, кемирувчи ва судралувчилар яшайди. Туман ҳудудидаги Қизилқум қўриқхонасида тўқай ва чўл ландшафтлари мажмуоти ва у ердаги нодир ҳайвонлардан бухоро буғуси (хонгул) муҳофазага олинган.

Аҳолиси ўзбек, қозоқ, қорақалпоқлар. Шунингдек, бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 2,4 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 8,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 28,5 минг киши (2002).

Хўжалиги. Туман қ. х. нинг асосий тармоғи — чорвачилик (қоракўлчилик). Ғаллачилик билан ҳам шуғулланилади. Конимех туманида фосфор к-ти, 100 дан зиёд кичик ва хусусий корхона, 20 давлат корхонаси, ўндан ортиқ акциядорлик жамияти мавжуд.

Қ. х. да суғориладиган ерлар 5,2 минг га, шундан 1,9 га ерга ғалла экилади. 9 ширкат хўжалиги фаолият кўрсатади. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида қарийб 8,6 минг қорамол, 350 мингга яқин қўй ва эчки, 2 мингдан зиёд туя, 2,5 мингга яқин от боқилади.

Туман ҳудудининг асосий қисмини ўрмон хўжалиги эгаллайди (майд. 1660 минг га). Дарахтларнинг асосий тури — саксовул, терак.

Туманнинг ўрта қисмидан Навоий — Учқудуқ т. й. кесиб ўтган (ўз. 212 км). Автомобиль транспорти йўллари ўз. қарийб 300 км. Туманда 40 умумий таълим мактаби (шундан 2 мактаб-гимназия, 1 лицей-интернат), касб-ҳунар, спорт мактаби, 23 кутубхона, 11 клуб, тарих ва ўлкашунослик музейи, болалар маданий маркази мавжуд. 1 марказий касалхона (225 ўрин) ва б. тиббий муассасаларда 90 врач, 200 га якин ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. «Конимех тонги» туман газ. 1930 й. дан чиқади (адади 1500).