КОНГЕНИАЛЛИК

КОНГЕНИАЛЛИК (лот. con – бирга ва genius — руҳ) — руҳий, маънавий жиҳатдан кишиларнинг бир-бирига мослиги, ўхшашлиги, мутаносиблиги, яқинлиги. Конгениаллик тушунчаси қадимдан психология фанида қулланади. Инсонлар ўртасидаги ўзаро яқинлик, жисмоний, физиологик, психологик жиҳатдан ўхшашлик муаммолари кишиларни қизиқтирган. Бу ўхшашликни аниқлашнинг муайян мезонлари яратилган. Бу борада куч, қомат, истара, чирой одамларнинг қиёсий ўлчами сифатида хизмат қилади. Инсонлар ўртасидаги руҳий, фикр юритиш йўналиши, табиий ва ирсий омиллар (истеъдод, лаёқат) га тааллуқли ўта яқинлик, мутаносиблик психология фанининг тадқиқот предметига айланган. Бундай ёндашувнинг вужудга келишига асосий сабаб — кишиларни психологик нуқтаи назардан муайян типларга, тоифаларга ажратган ҳолда уларга махсус муносабатни амалга оширишдир. Инсонлар орасидаги Конгениаллик уларнинг характерида, қизиқишлари ва маслақларида, ин-тилиш ва орзуистақларида мужассамлашади. Шунингдек, Конгениаллик одамларнинг фикр юритиш суръати, мароми, мантиқи, билим доираси орасидаги ўта яқинлик туфайли келиб чиқади. Кишилар ўзларининг хаттиҳаракатлари, нерв системаси, темперамент хусусиятлари билан ҳам Конгениалликни вужудга келтиради. Бунинг натижасида табиийирсий белгилари билан ўзаро ўхшаш психологик табиатли кишилар гуруҳи пайдо бўлади.