КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ

КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ — график дисплей (монитор) экранида тасвирий информацияни визуаллаш («кўринадиган» қилиш). Тасвирни қоғозда, фотоплёнкада, кинолента ва б. да акс эттириш усулидан фаркли равишда Компьютер графикасида компьютерна ҳосил қилинган тасвирни дарҳол ўчириб ташлаш, унга тузатиш киритиш, исталган йўналишда торайтириш ёки чўзиш, яқинлаштириш ва узоқлаштириш, ракуренн ўзлаштириш, буриш, ҳаракатлантириш, рангини ўзгартириш ва б. амалларни бажариш мумкин. Китобларни безаш, расм ва чизмаларни тайёрлашда буюмларни лойиҳалаш ва моделларини ясашда, телерекламалар яратишда, телевизион эшиттиришлар «қистирмалари» (заставкалари») ни, мультфильмларни яратишда, кинофильмларда қизиқарли кадрлар ҳосил қилиш ва б. кўп соҳаларда қўлланилади.