КОМПЛЕКСОНОМЕТРИЯ

КОМПЛЕКСОНОМЕТРИЯ, хелатометрия, трилонометрия — титрлаш орқали эритмадан металл ионлари миқдорини аниқлаш усули. Бу усул металл ионларини этилендиаминполикарбон кислоталари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилишига асосланган. Этилендиамин ва карбон кислоталарининг бирикиши натижасида ҳосил бўладиган бирикмалар комплексе н л а р дейилади. Улар умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади: (НООС—R)2 NCH2-CH2-N(RCOOH)2, бу ерда R — алифатик радикаллар.

Металл ионлари комплексонлар билан сувда эрувчан, кам диссоциацияланадиган, барқарор ва доимий таркибли комплекс бирикмалар — комплек-сонатлар ҳосил қилади. Комплексоннинг металл иони билан бирикишида 5 ёки 6 аъзоли ҳалқа — хелат ҳосил бўлади. Амалиётда этилендиамин тетрасирка кислотанинг икки натрийли тўзи кўпроқ ишлатилади. Бу бирикма комплексон III ёки трилон Б деб юри-тилади. Шу сабабли Комплексонометрия баъзида хелатометрия ёки трилонометрия номи б-н ҳам аталади.

Металл ионли эритмани комплексон эритмаси билан титрлаганда қуйидаги реакциялар кузатилади: Ме2+ + H2Y2 – = MeY2 – + 2Н+ Ме3+ + H2Y2” = MeY” + 2Н+Ме4 2” = MeY – + 2Н+ Бу ерда H2Y2~ — этилендиаминтетрасирка кислотанинг икки натрийли тузи аниони. Демак, бир грамм-эквивалент металлга, унинг оксидланиш даражасидан катъий назар, бир грамм-эквивалент комплексон бирикади. Комплексон эритмасининг концентрациясига караб титрлашга сарф бўлган ҳар бир мл эритмага маълум микдорда металл иони тўғри келади. Мас, 0,01 М комплексон эритмасининг (қ. Моляр эритма) бир мл га 0,5869 мг Ni, 0,5894 мг Со ёки 0,6354 мг Си тўғри келади. Титрлашнинг тугаш нуқтасини металл — индикаторлар орқали (мурексид, эриохром қора, эриохром кўк, пирокатехин бинафша ва ҳ. к.) ёки потенциометрик, фотометрик, амперометрик ва б. усуллар билан аниқланади. Аниқланаётган металл иони ва қўшилаётган индикаторнинг табиатига кўра, муҳитнинг рН қиймати турлича бўлади ва шу сабабли титрлашда мақбул индикатор танланади. Агар эритмада бир неча металл ионлари бўлса, асосий ионни аниқлаш учун аралашма ионларни барқарор комплекс бирикма берувчи бошқа моддалар билан тўсиб (маскировка) қўйилади. Бундай моддалар сифатида цианид, роданид, фторид, цитрат, тартрат ионлари ҳамда триэтаноламин ишлатилади. Комплексонатларнинг барқарорлиги эритманинг рН микдорига боғлиқ. Шу сабабли бир вақтда эритмадаги бир неча металл ионини аниқлаш мумкин. Мас, торий ионини эритманинг муҳити рН —1,6 бўлганда, сўнгра рН— 4,5 бўлганда шу эритмадаги нодир-ер металл ионларини титрлаш мумкин.

Комплексонометрия усули сувнинг қаттиқлигини, минерал хом ашёдаги, оқова сувлардаги металл ионларининг микдорини аниқлашда, шунингдек, металлургияда оддий ва қулай усул сифатида кенг қўлланилади.

Омонулла Хўжаев.