КОМИЛҚОРИ ҚИЗИҚ

КОМИЛҚОРИ ҚИЗИҚ (Қулижонов Комил, 1891 — Қўқон — 1983) — ўзбек халққизиқчиси. Ижоди қўқонлик Нормат қизиқ бошлиқ қизиқчилар таъсирида шаклланган. Ҳамид оғиз, Аъзам қизиқ ва Юсуфжон қизиқлар билан сайилларда «Келин тушди», «Ҳаммол», «Жўрабоши қўрқоқ» қизиқчиликларини намойиш этган. «Уч буқоқ», «Хушторлар жазоси» кулги-ҳикояларини яратган ва ижро этган. 1926—30 й. ларда Аъзам қизиқ, 40-й. ларда Ака Бухор тўдасида (асосан, Пўлатжон қизиқ Норматов б-н) «Тўн ўғриси», «Кетмон тилаш», «Улик сотди», «Бедана ўйин» ва б. қизиқчиликларни кўрсатган. «Кичкинажон» рақспантомимасида иштирок этган. «Саодатхон» замонавий халқ комедиясининг муаллифларидан.

Ад.: Қод и ров М ., Ўзбек халқ томоша санъати, Т., 1981.