КОМИЛОВ

КОМИЛОВ Ориф (1930.1.6, Жиззах вилояти Жиззах тумани Оққўрғон қишлоғи — 2000.18.12, Тошкент) — тупроқшунос-мелиоратор олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), қ. х. фанлари д-ри (1983), проф. (1986). СамДУ тупроқшунослик ф-тини тугатган (1955). Ўзбекистон ФАТупроқшунослик (ҳоз. Тупроқшунослик ва агрокимё) ин-тида катта илмий ходим (1963—69), шўр тупроқлар лаб. мудири (1969—91), 1991 й. дан шўр тупроқлар генезиси ва мелиорацияси бўлими мудири. Илмий ишлари Урта Осиё минтақасида шўр тупроқларнинг вужудга келиши ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, маҳаллий (минтақавий) тупроқ ҳосил бўлиши жараёнининг назарий концепциясини яратиш муаммоларига бағишланган.

Ac: Тупроқ шўрланиши ва унга қарши кураш чоралари, Т., 1973; Мелиоративное состояние и плодородие вновь освоенных почв Голодной степи, Т., 1985; Мелиорация засоленных почв Ўзбекистона, Т., 1985; Генезис и свойства окарбоначенно-загипсованных почв Центральной Ферганы (ҳамкорликда), Т., 1992.