КОМИ ТИЛИ

КОМИ ТИЛИ (Коми — зирян тили) — фин-угор тиллари оиласи (перм шохобчаси)га мансуб. Кола я. о. даги Ямало-ненец ва Ханти-Мансий, Коми ҳудудларида тарқалган. Коми тилида 327 минг киши (1979) сўзлашади. Бир неча шевалари бор. К. т. коми-пермяк тшшлгт барча шеваларда е товуши борлиги билан фарқланади. Урғу сўзнинг биринчи бўғинига тўшади. Бирор нарсанинг устида ёки яқинида эканини ифодаловчи келишиклар мавжуд. Ёзуви рус алифбоси асосида.