КЎЛХАНЖАР ҒОРИ

КЎЛХАНЖАР ҒОРИ — Сурхонтоғ тизмасининг жан. ён бағрида, 1175 м баландликда жойлашган. Ғорнинг кириш қисми тор (эни ва бал. 1 м га яқин). 1Пу ўлчамда ичкарига 11 м давом этиб, сўнг катта хонага (ўз. 40 м, эни 7 м дан 15 м гача, бал. 3 м гача) ўтилади. Хонанинг шипи гумбазеимон ва кальцит минералларидан ташкил топган. Катта хона охирида тор йўлакка (ўз. 10 м, эни ва бал. 1 м) айланади ва охирида кириб булмайдиган ёриқ, билан тугайди. Ғорнинг умумий ўз. 61 м, майд. 63 м2, ҳажми 142 м3.