КОЛУМБУС

КОЛУМБУС — АҚШнинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар, Огайо штатининг маъмурий маркази. Сайото дарёси соҳилида жойлашган. Аҳолиси 711,4 минг киши (2000). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Йирик саноат, савдо-молия ва маданий марказ. Металлсозлик ва машинасозлик (жумладан, радиоэлектроника, электротехника, вагонсозлик, қ. х. ва авиакосмик машинасозлиги ва б.) ривожланган. Кимё, полиграфия ва озиқовқат (асосан, гўшт саноати) корхоналари, ун-т бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шаҳарга 1812 й. да асос солинган.