КОЛУМБИЯЛИКЛАР

КОЛУМБИЯЛИКЛАР (ўзларини – коломбиано деб аташади) — халқ. Колумбиянинг асосий аҳолиси (32,5 млн. киши). Венесуэла (1,75 млн. киши), АҚШ ва б. мамлакатларда ҳам яшайдилар. Умумий сони 34,5 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Асосан, метислар, қисман мулатлар, креоллар. Испан тилининг Колумбия маҳаллий лахжасида сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, католиклар. Асосий машгулотлари — деҳқончилик (кофе, банан, ананас, пахта, тамаки, какао, маккажўхори, бугдой, шоли етиштириш ва б.), шунингдек, бир қисм аҳоли нефть ва кон саноатида банд.