КОЛУМБИЯ УНИВЕРСИТЕТИ

КОЛУМБИЯ УНИВЕРСИТЕТИ — АҚШнинг етакчи ун-тларидан бири. 1754 й. Нью-Йоркда Кинге коллежи (Қироллик коллежи) негизида ташкил этилган. 1912 й. ун-т мақомини ва ҳоз. номини олган. Сиёсий фанлар, фалсафа, мат., табиий фанлар, тиббиёт, ҳуқуқ, техника, амалий фанлар, меъморлик, кутубхона иши, санъат ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ун-тда 18 мингдан ортиқ талаба таълим олади. 30 дан ортиқ кутубхонаси бор.