КОЛЛОКВИУМ

КОЛЛОКВИУМ (лот. colloqium — суҳбат) — 1) таълим тизимида талабаларнинг билим даражасини аниқлаш ва ошириш мақсадида ўтказиладиган ўқув машғулоти шаклларидан бири, талабанинг ўқитувчи билан суҳбати. Коллоквиумда ўрганилаётган курснинг, одатда, семинар ва б. амалий ўқув машғулотлари тематикасига кирмаган айрим қисм, бўлим, мавзу, масалалари ҳамда таълим олувчиларнинг реферат, лойиҳа ва б. ишлари муҳокама қилинади;

2) маърузалар тингланиб, муҳокама қилинадиган илмий йиғилиш.