КОЛЛЕГИЯ

КОЛЛЕГИЯ (лот. collegium — ўртоқлик, биродарлик) , ҳайъат — 1) раҳбарлик қилувчи, маслаҳат ёки фармойиш берувчи органни ташкил этадиган шахслар гуруҳи (мас, вазирлик К. си, суд К. си). Яна қ. Коллегиаллик;

2) бир касб кишиларининг ихтиёрий уюшмаси (мас, адвокатлар Коллегияси);

3) 18-а. да Россияда олий ҳукумат муассасасининг номи;

4) 18-а. — 20-а. нинг бошида Россияда айрим ўқув юртларининг номи (мас, Харьков коллегиуми).