КОЛЛАЖ (франц. collage — елимлаш, ёпиштириш) — тасвирий санъатдаги техник усул; бирор бир асос матери-алга ундан ранг ва сифати билан фарқланувчи материални ёпиштириб асар яратиш; шунингдек, шу усулда яратилган санъат асари ҳам Коллаж деб аталади. Асосан графикада асарнинг ўзига хос таъсирчанлигини кучайтиришда қўлланади, ранг-баранг, турли материалларнинг фавқулоддаги уйғунлиги таъминланади. Коллаж кубизм, футуризм ва дадаизм вакиллари томонидан расман ижодий тажриба сифатида киритилган. Кейинчалик рангтасвирда ҳам Коллаж қисман қўлланилган ҳоллар учрайди. Ўзбекистон рассомлари (Ўзбекистон халқ рассоми Т. Миржалилов ва б.) ҳам Коллаж усулида асарлар яратишган.