КОЛИМА ТОҒЛИГИ

КОЛИМА ТОҒЛИГИ, Колима тизмаси (Гидан ёки Гедан) — РФ Осиё қисмининг шим.-шарқидаги тоғлик. Асосан, Магадан вилоятида. Тизмалар, плато ва қатор тепалардан иборат. Шим.шаркда Ола ва Буюнда дарёларининг юқори қисмларидан Анадирь дарёсининг бош қисмигача 1300 км масофага чўзилган. Энг баланд жойи 1962 м. К. т. асосан, қумтош-сланец, эффўзив жинслардан тузилган. Ён бағирлари (500800 м) сийрак тилоғоч ўрмонлари билан қопланган.