КОЛИМА ПАСТГЕКИСЛИГИ

КОЛИМА ПАСТГЕКИСЛИГИ — РФ Саха (Якутия) Республикасининг шим.ғарбидаги пасттекислик. Колима дарёси қуйи оқимининг чап соҳили бўйлаб 750 км га чўзилган. Бал. 100 м гача. Колима пастгекислиги кул, дарё, қумоқлари ва қумлоқлардан ташкил топган. Иқлими субарктика иқлими. Музлик-термокарст рельеф шакллари хос. Кўл ва ботқоқлик кўп. Жан. қисми тилоғочли сийрак ўрмон. Буғучиликда яйлов сифатида фойдаланилади.