КОЛИМА

КОЛИМА — Мексиканинг ғарбий қисмидаги вулкан (Халиско штатида), Вулканли Сьерра тоғларида, Тинч океан қирғоғидан 80 км узоқликда. Иккита конуссимон чўққидан иборат: йилнинг кўп вақти қор билан қопланган Невада-деКолима сунган вулкани (бал. 4265 м) ва ҳаракатдаги Колима ёки Волькан-де-Фуэго-деКолима вулкани («Оловли вулкан») бал. 3846 м, Мексика Везувийа деб ҳам аталади. Андезит ва дацитладан тузилган. Миллий парк ташкил этилган.