КЎКРАК ТОЖЛИЛАР

КЎКРАК ТОЖЛИЛАР — қушларнинг бир гуруҳи. Тўш суягининг пастки қисми кенгайиб, тож суягини ҳосил қилади (номи шундан олинган). Суякнинг бу қисмига қанот мускуллари бирикади. Кўпчилик турлари яхши учади. Ҳоз. қушларнинг деярли барча туркумларини (австралия туяқушлари, вандулар, эмулар, казуарлар, кивилардан ташқари) ўз ичига олади. Баъзи адабиётларда Кўкрак тожлиларга қушлар синфининг кенжа синфи сифатида каралади.