КЎКҚАРҒАЛАР

КЎКҚАРҒАЛАР (Coraciidae) – балчиқчисимонлар туркумига мансуб қушлар оиласи. Ўткир ёки кенг тумшуғининг учки қисми илмоққа ўхшаб қайрилган. Пат ранги қўнғир ва қизғиш аралаш яшил-зангори тусда. Учганида баланд овоз чиқаради. 2 уруғи (кўкқарғалар, кенг оғизлилар), 11 тури бор. Жан. Европа, Африка, Осиё ва Австралияда тарқалган. Ўзбекистонда кўкқарға (Coracias garrulus L.) ҳамма жойда учрайди. Кўкқарғалар танасининг ўз. ўртача 34 см. Учиб кетувчи қуш. Африкада қишлайди. Дарахт ковакларига, жан. да — жарликларга ин қуради. 4—6 та тухум қўяди. Асосан, ҳашаротлар, кўзда мевалар билан озиқланади.