КОКИЛ

КОКИЛ, ҳайдар — 1) аёллар сочининг бир ўрими;

2) ислом анъанасида диний табақага мансублик ва назр белгиси сифатида болаларнинг бошида крлдириладиган бир ўрим соч. К. кўйиш 2 хил бўлган, бўлар сайид кокил ва назр ёки атама Кокил деб аталган. Сайид Кокил қўйишни (ўз. тахм. 30—40 см) фақат сайидлар (тўралар) бошнинг икки жойидан қўйганлар. Бу уларнинг пайғамбар авлоди эканликларининг белгиси ҳисобланган. Сайидлар бу Кокилни умрбод сақлашган. Кокил қўйиш оддий кишилар орасида ҳам одат бўлган. Улар ўғил фарзандларнинг (кўпинча ёлғиз ўғил) узоқ умр кўриш, соғ-саломат юришини ният қилиб муқаддас жойларга атаб, бошнинг тепа ўнг қисмидан бир оз соч крлдиришган. Уни 10—12 см гача ўстирганлар. Бола 7—8 ёшга кирганда аталган жойга жонлиқ олиб бориб, сўйиб Кокилни олдирганлар.